Ҳудудларда норентабел автобус йўналишларидан кўрилган зарар қоплаб берилмоқда, Самарқанд вилояти бўйича 339,8 млн сўм

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, 2023 йил иккинчи чораги якунлари бўйича жами 7 млрд. 285,1 млн. сўм маблағ ташувчиларнинг ҳисоб рақамларига ўтказиб берилди.

Хусусан, Наманган вилояти 1 728,8 млн. сўм, Фарғона вилояти 1 564,1 млн. сўм, Андижон вилояти 1 036,4 млн. сўм, Тошкент вилояти 986,4 млн. сўм, Хоразм вилояти 619,2 млн. сўм, Навоий вилояти 510,4 млн. сўм, Самарқанд вилояти 339,8 млн. сўм, Жиззах вилояти 236,5 млн. сўм, Қорақалпоғистон Республикаси 138,3 млн. сўм, Сурхондарё вилояти 82,2 млн. сўм, Бухоро вилояти 43,0 млн. сўм маблағлар қоплаб берилган.

Қолган вилоятларда ташувчилар томонидан кўрилган зарарлар миқдори бўйича ҳисоб-китоблар топширилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 октабрдаги “Ҳудудларда жамоат транспорти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 630-сонли қарорига мувофиқ ташувчилар томонидан шаҳар атрофи ёки вилоят ичидаги шаҳарлараро автобус йўналишларида кўрилган зарарлар миқдори ҳар чорак якуни бўйича субсидия ажратиш йўли билан қоплаб берилмоқда.