Нетаньяхуга қарши намойишлар авж олмоқда
- 27.12.2020 20:17
- 59
- Хориж
Исроил пойтахтида мамлакат бош вазири Биньямин Нетаньяхуга қарши навбатдаги норозилик акцияси бўлиб ўтди.
Нетаньяхуга қарши норозилик намойишлари ёздан бериб тўхтагани йўқ. Мухолифат уни коррупция ва коронавирус пандемиясига нисбатан ножўя реакцияда айбламоқда.
26 декабрь куни бўлиб ўтган намойиш парламент тарқатиб юборилгандан сўнг ва келгуси йилнинг март ойига (охирги тўрт йил ичида тўртинчи бор) сайлов тайинлангач, биринчи бор ўтказилди.
Исроилнинг ҳозирги каолицион ҳукумати 500 кундан ортиқ давом этган сиёсий инқироздан сўнг май ойида тузилган эди. Аммо коалиция бўйича шериклари – Нетаньяхунинг «Ликуд» ва Бош штабнинг собиқ раҳбари Бенни Ганцнинг «Кахол-Лаван» партияси - ўзаро ишончсизликни бартараф эта олишмади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа