ИИБ: Самарқанд шаҳрида мактаб ўқувчиси отасининг машинасида одам уриб кетган

Вилоят ИИБ хабарига кўра, 15 ёшли бола отасининг машинаси билан тезликни меъёрдан оширган ҳолда ҳаракатлан ЙТҲ содир этган.

Маълумотга кўра, 16 май куни соат 21:30 лар атрофида Самарқанд шаҳар И. Ҳолдун кўчасида 2007 йилда туғилган, Самарқанд шаҳрида яшовчи мактаб ўқувчиси отасига тегишли бўлган, чет элда ишлаб чиқарилган автомашинани тезликни меъёридан ошириб бошқарган. Шу вақтда йўлнинг қатнов қисмидан ўтаётган 1971 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.

Бунинг оқибатида фуқаро тан жароҳатлари олиб Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказ Самарқанд филиалига даволаниш учун ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.