Ижодий имтиҳонлар интернет тармоқларида жонли тарзда узатилади, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги назорат қилади
- 31.07.2022 14:20
- 65
- Таълим
1-10 август кунлари мамлакатимиздаги 46 та ОТМда алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар бўлиб ўтади.
2021/2022-ўқув йили бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун ижодий имтиҳонларни янада шаффоф, очиқ ва адолатли ўтказиш мақсадида жараёнларни imtihon.edu.uz платформаси орқали жонли кузатиш имконияти яратилди.
Шунингдек, илк бор имтиҳон бўладиган бино ва майдонларда ўрганишлар олиб бориш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида қўшма баёнот имзоланди.
Унга кўра, вазирлик ва агентлик масъул ходимлари томонидан жараёнларнинг очиқ ва шаффоф ташкил этилиши, жонли эфирга узатилиши тўлиқ назорат қилинади.
Теглар:
ижодий имтиҳонлар
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Имтиёзли нархдаги кўмир аҳолига қай тартибда берилади?
- 38 дақиқа аввал
- Долзарб