Ижтимоий тармоқлардаги арча можаролари ортидан Самарқанд шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи ишдан олинди
- 20.12.2021 16:23
- 1410
- Самарқанд
Бугун, 20 декабрь куни Самарқанд шаҳар ҳокимининг шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғини лавозимидан озод этиш тўғрисида қарори эълон қилинди.
Қарорда мазкур лавозим ўзгаришининг сабаби келтирилмаган. Аммо бир неча кундан буён Янги йил байрами муносабати билан шаҳарда ўрнатилган марказий арча тармоқларда жиддий муҳокамаларга сабаб бўлаётганди.
Жумладан, мазкур арчанинг шаҳардаги табиий арча дарахтлари буталари кесиб олиб безатилиши бир қатор интернет фойдаланувчилари норозилигига сабаб бўлганди.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги вакили эса ободонлаштириш бошқармаси бошлиғининг ишдан олиниши арча билан боғлиқ эмаслигини билдирмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ибратли ҳикоя: “Генерал” оқсоқол (Ҳайдовчи ҳангомаси)
- 52 дақиқа аввал
- Мутолаа
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- Кеча, 14:37
- Таълим