Имом Бухорий мажмуасида электр таъминоти қандай бўлади?

Пайариқ туманидаги Имом Бухорий мажмуаси ва унга туташ ҳудудларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Самарқанд ҳудудий филиали томонидан зарур ишлар қилинмоқда.
Хусусан, 23 та трансформатор пункти ўрнатилди, 211 километр узунликда 0,4 ва 10 кВли кабель тармоқлари ётқизилди.
Айни вақтда хонадонларни электр тармоғига улаш мақсадида 0,4 кВли 374 та электр шитлари ўрнатиш ва монтаж ишлари амалга оширилмоқда.
Ушбу ишлар зиёратгоҳ ҳамда унга туташ 4 та маҳалла аҳолисини узлуксиз ва барқарор электр таъминоти билан қамраб олишга хизмат қилади.