Индонезия ва Шарқий Тиморда кўчки ва сел 52 кишининг ҳаётига зомин бўлди
- 05.04.2021 15:31
- 25
- Хориж
Индонезиянинг шарқий қисмида ва унга қўшни Шарқий Тиморда ёққан кучли жала сел ва кўчки ларни келтириб чиқарди. Оқибатда 52 киши қурбон бўлди, деб хабар беради «Interfax».
Шарқий Нуса-Тенгара провинциясидаги Адонара оролининг Ламенеле аҳоли яшаш пунктида ўнлаб уйларни кўчки олиб кетган. Фавқулодда вазиятлар бўйича маҳаллий агентлик раҳбари Ленни Оланинг сўзларига кўра, қутқарувчилар 35 та жасадни олиб чиққан ва 5 нафар одам турли хил жароҳат олган.
Вайбурак қишлоғида уч киши табиий офат қурбони бўлган, етти киши бедарак йўқолган. Оян Баян қишлоғида эса 40 та уй вайрон бўлган, учта жасад топилган, юзлаб одамлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.
Ленни Оланинг айтишича, кўчки Адонара оролида бешта кўприкни вайрон қилган. Шарқий Тимор пойтахти Дилида содир бўлган кўчки 11 кишининг ҳаётига зомин бўлган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа