Инфографика: Мамлакатлар электр энергияни қаердан олади?
Ҳозирда бутун дунё бўйлаб кўмир, газ ва нефть электр энергиясининг мақбул манбалари бўлиб қолмоқда. Лекин баъзи давлатлар қайта тикланадиган энергияга таяна бошлади. Ушбу инфографика мамлакатлар электр энергияси олиш учун қайси манбаларга таянишини аниқ кўрсатиб беради.
Жаҳон бўйлаб маълумотларни йиғиш ва дастурий таъминот етакчиси Dewesoft таъкидлаганидек, бутун дунёда анъанавий энергия манбаларидан фаол фойдаланиш давом этмоқда. Мисол учун, газ - Россия, АҚШ, Италия, Исроил, Япония ва Буюк Британия каби мамлакатлардаги энергиянинг асосий таянчи бўлиб қолмоқда.
Хитой, Жанубий Корея, Монголия, Чехия ва Австралияда кўмирдан фойдаланилади. Нефть Эстония, Гонконг, Нигер, Сурия ва Пуэрто-Рико учун электр энергиясининг асосий манбаи бўлиб хизмат қилади. Франция ва Финландия каби қатор давлатлар биринчи навбатда атом энергиясига таянади.
Баъзи мамлакатлар босқичма-босқич қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтмоқда. Гидроэнергетика энг кўп қўлланиладиган қайта тикланувчи энергия манбаларидан бири бўлиб, унга Норвегия, Швейцария, Руминия, Тожикистон, Шимолий Корея каби мамлакатларда талаб юқори.
Яна бир машҳур қайта ишланадиган энергия манбаси - шамол энергетикаси генераторларидан Дания, Германия ва Люксембургда фаол қўлланилади. Шунингдек, дунё мамлакатларида аста-секинлик билан яшил энергия манбалари, жумладан, қуёш энергетикаси оммалашиб бормоқда.
Бошқа ресурсларга биомассалар (ёғоч, биогаз, этанол ва биодизель каби органик материаллар) ва геотермал энергия киради. Улар ривожланаётган мамлакатлар ва анъанавий қазиб олинадиган ёқилғилардан углерод чиқиндилари чиқаришдан ўзини олиб қочишга интилаётган мамлакатларда қўлланилади.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.