Инсоният тарихидаги энг узоқ давом этган урушлар

Инсоният тарихда содир бўлган урушларга шунчалик ўрганиб қолганки, бу урушлар тарихнинг ўтган йилларидаги умумий давомийлигидаги тинчлик даврига қараганда анча узундир.
Ҳар қандай замонда, сайёранинг бирон бир жойида жанглар деярли давом этиб туради. Урушларнинг давомийлиги ҳам ҳар хил бўлган, бироқ уларнинг барчаси у ёки бу тарзда тинчлик билан якунланган. Хўш, тарихдаги қайси урушлар энг узоқ давом этган бўлиб чиқди?

Англия-Уэльс урушлари (452-1485)

5 самых долгих войн, которые длились в истории человечества

Англо-сакслар ва уэльслар ўртасидаги бир қатор урушлар 1033 йил давом этди ва Уэльснинг тўлиқ босиб олиниши билан якунланди. Маҳаллий кельт халқига қарши инглиз, сакс ва ютларнинг герман қабилалари курашганлигига қарамай ғалабага осонлик билан эришилмади. Ҳаммаси Босворт жангида Генри Тюдор Ричард-III қўшинларни мағлуб этиб, Уэльсни бутунлай забт этганида тугади.

Реконкиста (711-1492)

Реконкиста Пиренейского полуострова

1492 йил нафақат Колумбнинг саёҳати, балки ҳозирги Испания ва Португалия ҳудудларини қамраб олган ва 781 йил давом этган диний уруш - Реконкистанинг тугаши билан ҳам шарафланган.
Ҳаммаси 711 йилда Шимолий Африканинг Маврлари Ўрта ер денгизини кесиб ўтиб, йўлидаги ҳамма нарсани осонлик билан эгаллаб олиб, Европа томон ҳаракатланганида бошланган эди. Кейинги асрларда насроний ва мавр қўшинлари ўртасидаги жанглар вақти вақти билан томонларнинг ўзгарувчан муваффақиятлари билан ўтди, лекин ҳеч бир томон ҳал қилувчи устунликка эриша олмади.
XV асрга келиб Арагон Фердинанди ва кастилиялик Изабелла биринчининг никоҳи испанлар кучларини бирлаштириб,1492 йилда Гренадани қайтариб олиш имконини берди, бу эса Пиреней ярим оролининг мусулмонлардан озод этилишини тақозо этарди.

Рим-Форс урушлари (400 йилдан ортиқ)
Европа ва Яқин Шарқнинг икки асосий кучи ўртасидаги қарама-қаршилик кўп асрлар давом этди. 400 йилнинг ярмидан кўпини римликлар ва форслар доимий урушлар ва тўқнашувларда ўтказишди, бу уруш икки томонга ҳам наф келтирмади ва фақат ресурсларнинг камайишига олиб келди.

5 самых долгих войн, которые длились в истории человечества

Натижа иккала куч учун ҳам қайғули бўлди – ўзаро урушларда улар бир-бирларини заифлаштириб қўйди. Эрон араб халифати ҳукмронлигги остига ўтди, Византия Миср ва Яқин Шарқ ҳудудларини йўқотиб, кейинги юзлаб йилларини омон қолиш учун курашишда ўтказди.

Юз йиллик уруш (1337-1453)
Агар умумлаштирадиган бўлсак, Англия ва Франция ўртасидаги уруш 116 йил давом этган. Буларнинг барчаси инглиз Плантагенет (француз қироллик сулоласи)ларининг француз тожига бўлган даъволари туфайли бошланган эди. Французлар эса Фландриядаги ўз таъсирини кучайтиришни ва инглизларни Европа минтақасидан қувиб чиқаришни хоҳлар эди.

5 самых долгих войн, которые длились в истории человечества

Авлодлар ўзгарди, бироқ Жанна Д'Арк пайдо бўлгунга қадар ҳолат ўзгаришсиз қолар эди. Орлеанлик қиз ўз ватандошларини ғалабага илҳомлантиришга муваффақ бўлди, лекин бу ғалаба Жаннанинг ўз тақдирига фожиали таъсир кўрсатди.

Тарихчилар инсоният тарихидаги энг узоқ давом этган тўқнашувлар қаторида рус-турк урушлари (351 йилдан ҳарбий ҳаракатларда 69 йил), Ғарбий Европа рицарларининг шарқ мамлакатларига қарши тажовузкорлик юришлари (1096-1699), Византиянинг Араб халифалиги билан урушлар ва бошқаларни ҳам қайд этадилар.

Ҳозирда ҳам дунёда хавфли нуқталар етарли. Замонавий урушлар бошқача номланади – озодлик ҳаракати, махсус операция, террорчилар ва сепаратистларга қарши кураш ва ҳоказо... Бу урушларда идрокнинг овози ғалаба қозонишига умид қиламиз ва агар бирор бир жойда можаро келиб чиқгудек бўлса, одамлар дарҳол тинчлик йўлидаги музокаралар столига ўтиришлари лозим.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.