Ипотека кредити асосида уй харид қилганларга солиқ имтиёзи борми?

Бугунги кунда бу масала аксарият юртдошларимизни қизиқтирмоқда. Таъкидлаш лозимки, Президентимизнинг 2016 йил 22 ноябрдаги “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, дастур асосида 2020 йилнинг 1 июлига қадар “Ипотека-банк” АТИБ, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ, “Асака банк” АТБ томонидан берилган имтиёзли кредит ҳисобига хонадон сотиб олган фуқаролар кредитни тўлаб бўлгунича мол-мулк солиғини тўламайди. Солиқ кодексининг 421-моддасига асосан солиқ имтиёзларига эга бўлган шахслар солиқ имтиёзини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни солиқ солиш объекти жойлашган ердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этади.

Жамшид Нарзиқулов,

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ходими.