Иш сифатини ким назорат қилади?

Кейинги йилларда Самарқанд шаҳрида кўплаб ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Лекин бу ишларнинг барчасини ҳам кўнгилдагидек бажариляпти, деб бўлмайди.

Масалан, шаҳарнинг Сартепа мавзесидаги туризм ва маданий мерос техникуми олдидан, Саъдий Шерозий маҳалласи ҳудудидан бошланиб, Ботир Зокиров маҳалласи ҳудуди орқали Гулистон маҳалласи ҳудудигача бўлган майдонда ўтган йили пиёдалар ва велосипед йўлакчаси барпо этилганди. Афсуски, катта маблағ сарфланган ушбу йўлакларнинг қурилиши сифати жуда паст, атрофдаги ободонлаштириш ишлари ҳам талабга жавоб бермайди.

Ачинарлиси, қурилиш ва ободонлаштириш ишлари тўлиқ тугатилмай ташлаб кетилган. Ҳали ярим йил ҳам ўтмасдан, йўлакчалар емирила бошлаган, ётқизилган плиталар кўчиб тушган. Ер ости электр симлари чиқиб ётибди, тунги ёритиш устунларига лампалар ўрнатилмаган.

Сифатсиз бажарилган ишларни ким назорат қилади?

Самарқанд шаҳри Саъдий Шерозий маҳалласи фуқаролари.