Ишга чиққач, 2 ёшга қадар бола парвариши учун нафақа тўланмайдими?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори асосида тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра, болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тўлаш қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:

➖ тўловнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддати тугаган;

➖ болалар болали оилаларга нафақа ва бола парвариши бўйича нафақа олиш ҳуқуқини истисно этувчи ёшга тўлган;

➖ бола парвариши бўйича нафақа олувчи она ишга чиққанда;

➖ доимий яшаш жойи ўзгарганда;

➖ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан оиланинг ушбу тўловларга эҳтиёжмандлиги йўқлигидан далолат берувчи ҳолатлар аниқланган;

➖ фуқаролар йиғинининг (Комиссиянинг) тегишли тўловларни тайинлаш тўғрисидаги қарорига таъсир кўрсатган бузилган ва ишончсиз маълумотлар аниқланган ҳолларда.

➖ Тўловларни тўхтатиш фуқаролар йиғинининг (Комиссиянинг) тегишли баённомаси билан расмийлаштирилган қарори асосида амалга оширилади.

➖ Тўловнинг белгиланган муддати тугаган ёки болалар тегишли ёшга, яъни бола парвариши бўйича нафақа учун – икки ёш, болали оилаларга нафақа учун – 14 ёшга тўлган ҳолатлар бундан мустасно.