Иштихонда ноёб қуш — Тасқара топиб олган шахс уни экология бўлимига топширди
- 15.08.2023 10:12
- 75
- Самарқанд
Туманнинг «Қиёт» маҳалласида яшовчи Эргашали Мустанов ўзининг уйи атрофига бир қаноти яраланган номаълум ёввойи йиртқич қуш келиб қолгани кўрган. Кўринишидан маҳаллий қушларга ўхшамаганлиги сабабли табиатга бефарқ бўлмаган ушбу фуқаро, мутахассисларга мурожаат қилган.
Аниқланишича, ушбу қуш бургутсимонлар оиласига мансуб Тасқара қуши бўлиб, Ўзбекистон Республикаси "Қизил китоби"га киритилган.
Айни пайтда мазкур қуш туман экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими давлат инспекторлари томонидан қабул қилиб олиниб, Зарафшон миллий табиат боғининг реабилитация марказига махсус тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида топширилган. У тез орада табиат қўйнига қўйиб юборилиши айтилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Ҳозиргина
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!