Иштихонда уч эгизак туғилди
- 25.05.2022 15:16
- 598
- Самарқанд
Самарқанд вилоят перинатал марказида уч эгизак дунёга келди.
Иштихон туманининг “Шеҳлар” маҳалласида яшовчи 30 ёшли Хадича Водитова 19 май куни бирваракайига уч эгизак фарзандларни дунёга келтирди.
Эгизакларнинг туғилиши 25 май куни Иштихон туман ФҲДЁ бўлими томонидан қайд қилиниб, туғилганлик гувоҳномалари топширилди.
Маълум бўлишича, оиланинг 2020 йилда туғилган бир нафар ўғил фарзанди ҳам бор.
Таъкидланишича, туғруқ амалиёти кесарча усулида, асоратсиз ўтказилган. Эгизакларнинг каттаси 2 килограмм, иккинчиси 1,8 килограмм ва учинчиси 1,9 килограмм вазн билан туғилган бўлиб, уларга Шавкат, Миромон ва Мирзиё исмлари қўйилган.
Оила вакиллари айни пайтда гўдакларнинг аҳволи яхшилиги, она ва болалар ҳали ҳам вилоят перинатал марказида шифокорлар назорати остида эканини маълум қилишди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг якунида ушбу туманнинг "Қулчора" қишлоғида яшовчи Жамшед Ўсаров оиласида ҳам уч эгизак ўғил дунёга келган эди.