Иштихондаги Ғоваки ариғининг суви аҳоли томорқаларига йўналтирилди

Бугун Zarnews.uz телеграм каналида Иштихон туманидаги Йўғонтепа маҳалласи аҳолиси томонидан қишлоқ томорқаларини суғоришга мўлжалланган Ғоваки ариғининг суви сизот, зах сувларни оқизувчи Қорасув ариғига уриб кетиб, беҳудага оқаётганлиги, бунинг оқибатида қишлоқ аҳолисининг томорқаларини суғоришда қийинчиликларга дуч келишаётганлиги тўғрисидаги аҳолининг мурожаати эълон қилинганди.

Мазкур масала 4-сектор раҳбари ва мутасаддилар томонидан ўрганилди ва муаммо бугуннинг ўзида ҳал этилди.

Ғоваки ариғининг Қорасув ариғига уриб кетган жойи ёпилиб, сув қишлоққа йўналтирилди. Йўғонтепа аҳолисининг томорқаларини суғоришдаги муаммолар бартараф қилинди.

Иштихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.