Ислом бирдамлиги ўйинларида вилоятимиз спортчилари 16 та медални қўлга киритди

Туркиянинг Конья шаҳрида “V Ислом бирдамлиги” спорт ўйинлари якунланди.

Унда Ислом бирдамлиги спорт федерациясига аъзо 56 та мамлакат жамоалари 1597 та медаллар жамланмаси учун баҳслашди.
Улар орасида Ўзбекистон делегацияси 265 нафар спортчи билан 24 та спорт туридан қатнашди.

Мазкур мусобақада спортчилармиз 51 та олтин, 42 та кумуш, 65 та бронза, жами 158 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Терма жамоамиз таркибида вилоятимиздан 19 нафар спортчи 10 та спорт туридан қатнашиб, 16 та медал (4 та олтин, 7 та кумуш, 5 та бронза)ни қўлга киритди.