Испаниялик шифокорлар коронавируснинг дастлабки эҳтимолий белгисини аниқлади
- 18.07.2020 15:49
- 1018
- COVID-19
Бир гуруҳ испаниялик мутахассислар коронавируснинг янги аломатини аниқлади. Бу ҳақда JAMA Dermatology журналида чоп этилган илмий мақолада хабар берилди.
Мутахассислар 29 нафар беморнинг оғиз бўшлиғида тошмалар пайдо бўлганини аниқлади.
Ўтказилган тадқиқотда 40 ёшдан 69 ёшгача бўлган 21 нафар коронавирус инфекцияси билан касалланган бемор иштирок этди. Маълум қилинишича, беморлар оғиз бўшлиғида пайдо бўлган тошмалар COVID-19 нинг бошқа белгилари пайдо бўлишидан икки кун илгари пайдо бўлган.
Бироқ мутахассислар коронавируснинг ушбу янги белгиси қай даражада кенг тарқалганлиги тўғрисида аниқ маълумотга эга эмас.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа