Исроил АҚШдан оғир бомбаларни қабул қилди. Аргентина президентига импичмент кутилмоқда. Хотирада ҳисоблаш бўйича бир кунда олтита жаҳон рекорди ўрнатилди

🔹 Исроил Трамп маъқуллаган МК-84 оғир бомбалар партиясини олди. Журналистлар билан суҳбатда Трамп ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувга қарамай, Байденнинг бомба тақиқини бекор қилгани, чунки у “куч орқали тинчликка” содиқлигини айтди. Шунингдек, Трамп Европа давлатларига Украина учун АҚШ қуролларини сотиб олишга рухсат берди.
🔹 Аргентинада президент Хавер Майлига импичмент эълон қилиш имконияти муҳокама қилинмоқда. Мухолифат амалдаги президентни криптовалюта рекламаси билан боғлиқ фирибгарлик схемасига алоқадорликда айбламоқда.
🔹 Қирғизистонда энди кўчмас мулк билан боғлиқ операцияларда солиқ қарзи йўқлиги тўғрисида маълумотнома талаб қилинмайди. Ушбу янгилик орқали коррупцияни камайтириш кутилмоқда.
🔹 АҚШда глобал ишдан бўшатишлар давом этмоқда. Трамп маъмурияти касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларининг юзлаб ходимлари, жумладан эпидемияга қарши курашга масъул ходимларни қисқартирди. Олдин Трамп Ядро хавфсизлиги бошқармасининг 300 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатганди.
🔹 The Guardian ёзишича, агар Россия можаро ҳал қилингандан кейин сулҳни бузса, Украина автоматик равишда НАТОга аъзо бўлиши мумкин. Америкалик сенаторлар ишлаб чиқилган режасига кўра, Украинанинг НАТОга аъзолиги масаласи Россия-Украина чегарасидаги вазият билан боғланади.
🔹 Washington Post хабар беришича, Ермак ва Зеленский Украина бўйича музокараларда қатнашмайди. Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп урушни тугатиш бўйича музокараларда Зеленский иштирок этишига ваъда берган эди. 18 февралга белгиланган учрашувга АҚШ делегациясига Давлат котиби Марко Рубио, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Майкл Валс ва Яқин Шарқ бўйича махсус элчи Стив Виткофф бошчилик қилади. Россия томонидан ТИВ раҳбари Сергей Лавров, президент ёрдамчиси Юрий Ушаков ва Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин иштирок этади.
🔹 Британия ва Швеция можарони ҳал қилиш учун хавфсизлик кафолати сифатида Украинага тинчликпарвар қўшинларини юборишга тайёр.
🔹 АҚШнинг Жоржия ва Кентукки штатларида кучли ёмғирлар оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлган. Фавқулодда хизматлар 1000 дан ортиқ одамни қутқарди.
🔹 Ҳиндистонлик 14 ёшли вундеркинд бола Аарян Шукла мияда тез ақлий ҳисоблаш бўйича олтита жаҳон рекордини ўрнатиб, "Гиннеснинг рекордлар китоби" вакилларини ҳайратда қолдирди. Жумладан, у 31 сонияда 100 та тўрт хонали рақамни қўшди, 20 хонали сонни 10 хонали сонга беш дақиқа 42 сонияда бўлди.
Г.Холдорова тайёрлади.