Исроил ва Фаластин ўзаро ўт очмаслик ҳақида келишдилар
Исроил ва Фаластиннинг "ХАМАС" ташкилоти ўзаро ўт очмаслик ҳақида келишувга эришдилар. Бу ҳақда The Times of Israel хабар бермоқда.
Келишув 6 ой амалда бўлади.
Келишувга кўра, Фаластин томони Исроилга ракета учирмаслик, чегаралардаги тартибсизликларни назоратга олиш ва чегарадаги 300 метрли буфер зона режасини қўллаб-қувватлаш мажбуриятини олади.
Бунинг эвазига Исроил томони Ғазо секторида фаластинликлар балиқ овлайдиган ҳудудни 15 км.гача узайтиради. Шунингдек, Исроил ҳудудидан Фаластинга турли озиқ-овқат ва тиббий дори-дармон ва ускуналарни олиб ўтишга рухсат беради. Бундан ташқари, расмий Тель-Авив Ғазо секторига электр энергия узатиш, соғлиқни сақлаш ва ўтиш пунктларини очиш масалаларида музокаларга қайтиш мажбуриятини олди.
Эслатиб ўтамиз, май ойининг бошларида ҳар икки мамлакат ўртасида таранг вазият юзага келди. Унда Фаластин ҳудудидан Исроил томон кўплаб ракеталар отилди. Исроил томони эса бунга жавобан Фаластин ҳудудига ҳаводан бомбалар ёғдирди. Ниҳоят, кеча ҳар икки тараф 6 ой давом этадиган тинчлик битими имзоладилар.