Жаҳонда тиллар қанча? Беш рангли кўл ҳақида эшитганмисиз?
Тил қачон пайдо бўлган? Одатда ярим миллион йил аввал, деб жавоб беришади. Бировлар эса 1 миллион йил, кимдир 200 минг йил аввал пайдо бўлган деб ҳисоблайди. Хуллас, аниғини ҳеч ким билмайди.
Худди шундай, бугун ер юзида қанча тил мавжудлигини ҳам аниқ айтиш мушкул. Негаки, қанча тил борлиги фанга ҳам тўлиқ маълум эмас.
Ҳозиргача ўрганилганига асосланиб айтиладиган бўлса, дунёда мустақил тиллар 2,5-3 мингтани ташкил этади. Агар ҳали ўрганилаётганини қўйиб ҳисобласак, 7 мингдан зиёд.
Беш рангли кўл
Хитойда ғалати кўл бор. У вақти-вақти билан ўз рангини сариқдан қорамтир яшилга ўзгартириб туради. Йилнинг катта қисмида бу ерда сув мовий-олмос рангда мавж уради. Ушбу жой жуда кўп сир-синоат ва жумбоқларга тўла: айтайлик, қўшни кўлни мунтазам қум босиб, суви қуриб турса, бу ерда сув доимо мавжланиб туради. Яна денг, бу кўл қишда қўшни кўлларни қалин муз қоплаганида ҳам музламайди.
Маҳаллий аҳоли бу ғалати кўлга ҳадиксираб қараса-да, меҳр билан билан муносабатда бўлади.
Какку ва маймунлар
XV аср охирларида рус савдогари Афанасий Никитин Ҳиндистонга саёҳат қилади. Бу ҳақда унинг машҳур қўлёзмаси - “Уч денгиз оша” китобидан ўқиш мумкин.
Унда, жумладан, шайх Аловуддин ҳукмронлик қилган жаннатмакон Аланд деган ўлка ҳақида ҳикоя қилинади. Бу ерда тунда учувчи “Кукку-кукку” деб қичқирадиган қуш ҳақида ёзади: “ У кимнинг уйи томига қўнса, ўша ерда одам ўлади, ким уни ўлдирмоқчи бўлса унга оғзидан олов пуркайди”.
Бундан ташқари, Аланд ёнидаги ўрмонда маймунлар ва уларнинг князи яшайди. Агар кимдир бирорта маймунни хафа қилса, у ўз князига арз қилади, у эса ўша хафа қилган одамнинг уйига “қўшинлари”ни жўнатади ва одамларни ўлдириб, уйларни вайрон қилади.
Бу воқеага олти юз йил бўлган, тарихчилар кейинги яқин тарихда ҳам какку ва маймун ҳақида ёзиб қолдиришган. Бироқ ҳозир борми-йўқ, бу ҳақида на ҳиндларнинг ўзи, на саёҳатчилар бир нима дейишмаган.
Т.Шомуродов тайёрлади.