Жанжалда иштирок этган талабаларга нисбатан жазо тайинланди

Жорий йилнинг 4 март куни ижтимоий тармоқларда “Самарқанд шаҳар А.Навоий боғида бир гуруҳ талабалар ўзаро жанжаллашмоқда” номли видеоролик тарқалган эди.

Самарқанд шаҳар маъмурий судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузар И.Т.га базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 (бир) баравари, яъни 223.000 (икки юз йигирма уч минг) сўм жарима жазоси, З.О., А.А., О.Р.ларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 (икки) баравари, яъни 446.000 (тўрт юз қирқ олти минг) сўм жарима жазоси, А.Т.га базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари, яъни 669.000 (олти юз олтмиш тўққиз минг) сўм жарима жазоси, Ш.Т.га базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 (тўрт) баравари, яъни 892.000 (саккиз юз тўқсон икки минг) сўм жарима жазоси тайинланди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.