Жанубий Африка тартибсизликлар давом этяпти, қурбонлар сони 337 кишига етди

Жанубий Африкада собиқ президент Жейкоб Зуманинг ҳибсга олинганидан кейин мамлакатда оммавий тартибсизликлар бошланган, 13 июль куни ҳукумат армияни ёрдамга чақирган эди.

"Мамлакатнинг Квазулу-Натал ва Гаутенг провинцияларидаги тартибсизликлар қурбонлари сони 337 кишига етди", деди Жанубий Африка президенти ҳузуридаги вазир вазифасини бажарувчи Кумбудзо Нтшавени.

САБS Невс телеканали томонидан ўтказилган брифинг давомида расмий Гаутенг провинциясида қурбонлар сони 79 кишига, Квазулу-Натал провинциясида 258 кишига етганини таъкидлади.

Гаутенг, маркази Йоханнесбург ва Квазулу-Натал провинциясидаги тартибсизликларни бостириш учун қўшинлар юборилди.