Жанубий Кореядаги офис биносида ёнғин чиқди, 7 киши ҳалок бўлди
- 09.06.2022 15:38
- 51
- Хориж
Ёнғин Жанубий Корея жануби-шарқида жойлашган Тэгу шаҳридаги офис биносида содир бўлди, деб хабар бермоқда Рёнхап ахборот агентлиги ўт ўчирувчилар ва маҳаллий ҳокимият органларига таяниб.
Агентлик маълумотларига кўра, ёнғин бугун, тахминан соат 10:55 да (Тошкент вақти билан 06.55) Тэгу шаҳридаги етти қаватли офис биносида содир бўлган ва 20 дақиқадан сўнг ўчирилган. Шаҳар ҳукумати 50 та ўт ўчириш машинаси ва 160 нафар ўт ўчирувчини сафарбар қилган.
Ўнлаб фуқаролар эвакуация қилинган, етти киши ҳалок бўлган, 46 нафари жароҳатланган.
Полиция ёнғин сабабларини ўрганмоқда.
Теглар:
Жанубий Корея
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа