“Жасорат мактаби” ҳарбий-ўқув йиғинининг учинчи мавсуми бошланди

Профилактик ҳисобда турган ҳамда тарбияси оғир уюшмаган ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш мақсадида 100 нафар ёш учун “Жасорат мактаби” ўқув-йиғинининг учинчи мавсумига старт берилди.

Вилоят ҳокимлиги, Марказий ҳарбий округ, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида ташкил этилган йиғин иштирокчилари Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида масъул офицерлар томонидан тантанали кутиб олинди.

Иштирокчилар шифокорлар кўригидан ўтказилиб, ҳарбий либослар тарқатилди.

Ўн кунлик ҳарбий-ўқув йиғин давомида маънавий-маърифий ва бизнес сабоқлар, жанговар тайёргарлик машғулотлари, психологик, мотивацион тренинглар олиб борилади.

Шунингдек, спорт мусобақалари, “Раҳбар ва ёшлар” учрашувлари, диққатга сазовор масканларга саёҳатлар ташкил этилади.