Жомбойда “Spark” ҳайдовчиси икки аёлни уриб юборди, улардан бири вафот этган
2019 йил 22 декабрь куни тахминан соат 23:30 ларда ҳайдовчи 30 ёшли А.З. бошқарувидаги “Spark” русумли автомашинасини Самарқанд вилояти Жомбой туман Саричашма МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4R48 автомобиль йўлининг 4 километрида “Эшимоқсоқ- Жомбой” йўналиши бўйича бошқариб бораётган вақтида йўлни кесиб ўтаётган пиёдалар 30 ёшли Ф.Р. ва З.Р.ларни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.
Оқибатда пиёда Ф.Р. турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, туман тиббиёт бирлашмасига олиб кетилаётганида вафот этган. З.Р. эса оғир тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жомбой тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабарига кўра, ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов харакатлари олиб борилмоқда.