Жомбойда юк автомобили "Lada Largus" русумли автомобилга тўқнашиб, ёниб кетган
- 31.10.2022 17:54
- 117
- Ҳодиса
Бугун ижтимоий тармоқларда Самарқандда юк автомобили ёниб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 31 октябрь куни соат 15:30 ларда Жомбой тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 "Тошкент-Самарқанд" автомобиль йўлининг 1071-километрида "DAF" русумли юк автомобилининг олд чап томон шинаси ҳаво қўйиб юбориши оқибатида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва олдинда, ортга қайрилиб олиш манёврини бажараётган ҳайдовчи бошқарувидаги "Lada Largus" русумли автомобилга тўқнашган.
Тўқнашув оқибатида юк автомобилида ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида "Lada Largus" автомобилининг ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган.
"Мазкур ЙТҲ юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади ИИБ хабарида.