Жумбоқ портрет

Қизиқ, Шекспирнинг деярли барча драмалари бизга босма нашри билан маълум, бирорта қўлёзма ёки қораламалари сақланиб қолмаган. Унинг биринчи пьеса ва йилномалари фақат ўлимидан кейин эьлон қилинган.

1623 йилда Жон Хеминг ва Генре Кондел уни “ Мистер Уиьлям Шекспирнинг комедия, йилнома ва трагидиялари” номи остида нашр қилишади. Улар Шекспирнинг труппасида ишлашган эди. Ушбу нашрда Шекспирнинг портрети бор. У узоқ йиллар драматургнинг “ҳақиқий” ва ягона тасвири ҳисоблаб келинди. Бироқ, бу портретнинг турган-битгани жумбоқ.
XX аср бошларида инглиз мода журнали портретда Шекспир камзули ғалати кўринишини маълум қилди - унинг ярми олдинги қисмдан, ярми эса орқа қисмдан иборат экан. Тадқиқотчилар ушбу халатни ўрганишга киришдилар. Қарашса, портретдаги одамнинг икки қўли ҳам ўнг қўли бўлиб чиқди.
Баъзи шекспиршунослар портретдаги одам ниқоб кийганини таъкидлашади. Боши ҳаддан ташқари катта, бўйни ўта узун. Энг жумбоқлик жойи шуки, камзул остида яна бир камзул кўринади. Юқоридаги тугма пастдаги камзулники.

Т.Шомуродов тайёрлади.