Журналистнинг хато қилишга ҳақи йўқ

Анъанага айланиб бораётган соҳада кўп йиллик тажрибага эга устоз ижодкорлар, нафақадаги фахрий журналистлар билан давра суҳбатларининг навбатдагиси бугун вилоят Матбуот уйида ташкил этилди.

“Журналистика, бу – мулоҳаза, мушоҳада ва таҳлил қиладиган соҳа” мавзусида ўтказилган мазкур давра суҳбатида газетачилик соҳасида фаолият кўрсатган, умрининг ярмидан кўпроғини матбуотга бағишлаган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Ризоқул Худойқуловнинг 75 йиллиги, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, собиқ радио сухандони ва мухбир Моҳира Жумаеванинг 70 йиллиги ҳам нишонланди. Уларнинг ижодий фаолияти эсга олинди.

Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Ф.Тошев, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари А.Ҳайдаров матбуотимиз фахрийларининг тажриба ва маҳорати бугунги ёш қаламкашларга ибрат мактаби эканини, улар босиб ўтган машаққатли йўл бугунги замонавий журналистика учун ўта фойдали эканини таъкидлади. 

Шунингдек, вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Манноб Ибодуллаев, вилоят “Нуроний” жамғармаси ходими Қобилжон Хўжақулов, “Навқирон Нарпай” газетаси муҳаррири Тошпўлат Тошмуродов, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоларидан Матлаб Ҳасанов, Ўринбой Норматов, Дилмурод Дўстмуродов, “Нигоҳ” газетаси муҳаррири Абдуҳамид Худойбердиев тадбир қаҳрамонларининг ишлаган даврида ва ҳаётларидаги бўлиб ўтган қизиқарли воқеаларни эсга олишди.

Устоз журналистларга уюшма вилоят бўлими, "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими, "Зарафшон" ва "Самаркандский вестник", "Овози Самарқанд" газеталари ҳамда Нарпай тумани ҳокимлигининг совғалари топширилди.

Ҳусан Элтоев.