Жуз отамдинг айтуви... (Минг жиллиқ гаплар)
Жуздинг боласиман-эй, Шуйтиппа, шунданма, минг жилдан бериси журт кезип, жумалаб, элдинг овзидан тушган туюр гапти тергилап журган.
Ўтирик айтгим жўқ - нима деб отам жийнаған бўса, жозган бўса, отамдан оғанман, энамдан оғонман. Бўппа!
- Сабақсиздинг ўлгани жохши, собақлининг кўмгани.
- Табақли тўйдиради, табақсиз уйдиради.
- Ўн жиллик қизмат ўмганингди узса, қирқ жиллик миннат кўкайингди кесар.
- Ўттиз жиллиқ ўтирик қобоқти жорипти, миннатли шўрпа тобоқти...
- Мингди бири туври, қоғони бор-баракай.
- Жуздинг оти жилли.
- Жарганакдан чиққан жаҳонди бузар.
- Ўтирсангам жувон қозиққа ўтир, осилсанггам...
- Жуволдиз орқонди судраган экан.
- Жонсиздинг жони азиз, эшшактинг орқани...
- Чиллаширди ит қовуб, дувдинг бойди ит қувғанакан!
- Ит семирса жотоқ.
- Кўнгилсиздинг жотқони турпоқ.
- Миннатлининг шўрпаси қирқ жилданам кейин овизди куйдиради.
- Иргажалининг мўйни узунакан.
- Иргада турган пилдир-пис, тошқорида ҳайбарак.
- Тумоқлидан иш сўра, туматайдан гап!
- Сак боладан ишти сўра, тўқ боладан ташвишти!
- Соссиқ овиз гул чайнал.
- Жонғи устанинг дуволи қийшиқ.
- Ушоғини жединг, қориз бўлдинг.
- Қошшоқтинг қўйни совуқ!
- Одомдинг пишқириғи - оттинг жели.
- Салтонг бойдан иш, жалтанг бойдан гап сўра!
- Жалпатак томошага борипти!
- Ойибли ижқириқдан қўрқар.
- Пишқириғи журакти жорар, ишқириғи тошди жоради.
- Сийлидан сий кўрасан, қийлидан қий.
- Оттинг оёғи тўртта.
- Одамдинг соссиғи – итга қориндош.
- Эшшак кулга овнайди.
- Сўзинг ўлса кўзинг жилтирайди, сазанг ўлса жузинг.
- Туври гап эгасини қўрқитипти.
- Насиянинг ноғи бўмас, кўссовдинг оғи.
- Тўрғайчи бўғинча, қўрғовчи бў.
Салоҳиддин САНАҚУЛОВ.