Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Калифорниядаги ёнғинни ўчириб бўлмаяпти

Калифорнияда бир неча ҳафтадан бери ўрмон ёнғинлари бўляпти. Ёнғин Америка шимоли-ғарбий штатидаги Индиан-Фоллс қишлоғини деярли бутунлай йўқ қилди. Ўнлаб уй ва бинолар ёниб кетган. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Кучли шамол ва қурғоқчилик ёнғин билан курашни мураккаблаштирмоқда. Бундан ташқари, ёнғин жойларида кўтарилаётган ҳаво оқими чақмоқли "оловли булутлар" ҳосил қилиши натижасида янги ёнғинлар хавфи мавжуд.

Қўшни Орегон штатида ҳам вазият оғирлигича қолмоқда. У ерда икки минг квадрат километрга яқин ўрмон ёниб кетди. Ёнғин майдонининг ярмидан кўпроғи назоратга олинди. Ёнғин билан курашиш учун 2200 мутахассис жалб этилган.