«Кальмар ўйини» реалити-шоусига дунё бўйлаб иштирокчилар олинмоқда

Netflix компанияси «Кальмар ўйини» асосида «Squid Game: The Challenge» реалити-шоуси бошлашини эълон қилди.

456 нафар ҳақиқий иштирокчи 4,56 миллион долларлик соврин учун беллашувга киришади. Ташкилотчилар “Дунёнинг исталган бурчагидан инглиз тилида сўзлашувчи ўйинчилар”дан аризаларни қабул қилмоқда.

Сериалдаги рақобатдан фарқли ўлароқ, "барча иштирокчилар безарар кетишади" дея ишонтирмоқда компания.