“Касблар танлови”нинг республика босқичи ғолибига 50 миллион сўм берилади
Хабар берганимиздек, Самарқандда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида “Касблар танлови”нинг республика босқичига старт берилди.
Танловда 18-30 ёш тоифасида дизайнерлик, 18-21 ёш тоифасида новвойчилик, пайвандлаш, электромонтаж устаси ҳамда “Ёш қурувчилар” йўналишларида ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган 70 нафардан зиёд ёшлар маҳоратини кўрсатмоқда.
Беллашувлар Самарқанд шаҳридаги Мономарказ, KOICA, Қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази биноларида ўтказилмоқда.
Танловда биринчи ўрин учун 50 миллион сўм, иккинчи ўринга 30 ва учинчи ўрин учун 20 миллион сўм пул мукофоти ҳамда олтин, кумуш, бронза медаллари топширилади. Шунингдек, фаол иштирок этганга 5 миллион сўм берилади.