Каттақўрғон шаҳрида янги корхона очилди

Шаҳарнинг Яккабоғ маҳалласида “Kattakurgan oil” масъулияти чекланган жамияти томонидан умумий қиймати 600 минг АҚШ долларлик кичик ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди.

Инвестиция дастури асосида амалга оширилган лойиҳада Хитойдан келтирилган технология ва ишлаб чиқариш ускуналари ёрдамида ноанъанавий мойли экинлардан ўсимлик ёғи ишлаб чиқарилади.

- Корхонамиздаги замонавий технологиялар ёрдамида сифатли маҳсулот ишлаб чиқариб, аҳолининг ўсимлик ёғига бўлган талабини имкон қадар қондирамиз, - дейди лойиҳа раҳбари Зафар Ишбеков. – Ҳозир корхонада 55 нафар маҳаллий ёшлар иш билан таъминланган бўлса, кейинчалик иш ўринларини 100 нафарга етказиш ниятимиз бор. Корхонамизда биринчи босқичда мой ишлаб чиқариш, кейинчалик бу ерда хўжалик совуни ва бошқа 7 турдаги истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш линияларини ишга туширишни режалаштирганмиз.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.