Каттақўрғон туманида 2 қаватли, 75 ўринли болалар боғчаси қуриб берилди

Бугун Каттақўрғон туманидаги Қоқсой маҳалласида Наврўз байрами муносабати билан 43-мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди. Янги боғча 75 ўринга мўлжалланган, икки қаватли бўлиб, уни бунёд этишга 1 миллиард 777 миллион сўм маблағ сарф қилинди.

Бино Турон қурилиш ташкилоти қурувчилари томонидан 8 ойда битказилди.

Мактабгача таълим муассасасининг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими А.Бахромов сўзга чиқиб, барча маҳалла аҳлини Наврўз байрами билан табриклади.

Маҳалла аҳли,  нуроний отахонлар, туман ҳокимлиги боғчада болаларга яратилган шароитлар билан танишди.