Каттақўрғонда хавфсиз муҳитни таъминлаш: жиноятчиликнинг олдини олишда манзилли чоралар самара бермоқда

Президентнинг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Каттақўрғон туманида тизимли ва манзилли ишлар амалга оширилмоқда.
Криминоген вазиятни барқарорлаштириш мақсадида туман прокуратураси томонидан ҳар бир маҳалла учун намунали “йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Ушбу ҳужжат асосида 2024 йилда маҳаллаларда содир этилган жиноятлар таҳлил қилинди, “қизил” тоифадаги ҳудудлар аниқланиб, улар бўйича мақсадли вазифалар белгилаб олинди.
2025 йил давомида идоралараро мувофиқлаштирувчи штаб ҳамда туман ишчи гуруҳи фаолияти йўлга қўйилди. Улар ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш, бартараф этиш ҳамда хавфсиз муҳитни таъминлашда мувофиқлашган тарзда иш олиб бормоқда.
Туман ҳудудида хавфсизликни ошириш мақсадида кенг кўламли техник тадбирлар амалга оширилиб, 220 та видеокузатув камераси аҳоли гавжум жойларга ўрнатилди, 70 та юз ва авторақамни таниш камералари кириш-чиқиш нуқталарини қамраб олди, 5 та ПТЗ-камера кўп қаватли уй ҳовлиларига жойлаштирилди, 30 та ПТЗ-камера мактаб ва боғча кириш-чиқиш нуқталарини назорат қилмоқда, 20 та ПТЗ-камера мактаблар спорт майдонларига ўрнатилди, 22 та домофон кўп қаватли уйларга ўрнатилди, 180 та хонадон Миллий гвардия қўриғига олинди, 37 та савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари техник қўриқлаш тизимига уланди, 10 та “ташвиш тугмаси” хавфсизлик нуқталарда фаолият бошлади.
Жиноятчиликнинг олдини олишда ҳуқуқий онг ва фуқароларнинг фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 32 та намунавий хавфсиз кўча, 65 та хавфсиз йўлак ташкил этилди.
Жаҳонгир Сафаров.