Каттақўрғонда ёш келин-куёв вафоти бўйича Бош прокуратура муносабат билдирди
- 22.01.2023 08:10
- 258
- Ҳодиса
Аниқланишича, 16 январь куни Каттақўрғон тумани Олтинсой қишлоғида яшаган 26 ёшли йигит ва унинг 18 ёшли турмуш ўртоғи яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлган.
Шу куни марҳумлар яқин қариндошлари томонидан дафн этилган.
Бироқ, Каттақўрғон тумани ИИБ ва тиббиёт бирлашмасига келин-куёв вафот этганликлари ҳақида хабар келиб тушмаган.
Марҳумларнинг яқинлари ушбу ҳолат ҳақида ички ишлар органлари ва бошқа ташкилотларга хабар бермаганликлари аниқланган.
Текшириш давомида Каттақўрғон тумани ИИБ, туман ҳокимлиги маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш, оила ва хотин қизлар бўлимлари ҳамда «Самарқанд ҳудудгаз» корхонасига хизмат текширувлари тайинланган.
Каттақўрғон тумани прокуратураси томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, марҳумларнинг ўлим сабабларига аниқлик киритилмоқда. Текшириш ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади Бош прокурор матбуот хизмати хабарида.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа