Ис газидан эр-хотин вафот этди, ёш фарзанди жонлантириш бўлимида
- 09.01.2021 13:06
- 107
- Ҳодиса
Сирдарё вилоятида ис газидан заҳарланиш оқибатида 33 ёшли эркак воқеа жойида, 26 ёшли турмуш ўртоғи шифохонада вафот этди. Уларнинг 2 ёшли қизи реанимацияга ётқизилди, деб хабар берди "Sirdaryo хabarlari".
Оқолтин тумани ички ишлар бўлими навбатчилик қисмининг 8 январь 2021 йил соат 13:45 да берган хабарига кўра, Оқолтин тумани, Кўркам диёр маҳалласи Маржонбулоқ кўчасида яшовчи 1987 йилда туғилган фуқаро Т.С., турмуш ўртоғи 1994 йилда туғилган И.С. ва вояга етмаган фарзанди 2019 йилда туғилган Э.Р.лар яшаш хонадонида заҳарланган, оқибатда Т.С. воқеа жойида вафот этган.
Турмуш ўртоғи И.С. ва вояга етмаган фарзанди Э.Р. Оқолтин тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан И.С. шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Оқолтин тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа