Кўчаларни силлиқлаб қўймайдиган “дазмол-уй”лар

Дунёда қўшалоқ номли ва қўш функцияли объектлар кўп: диван-кровать, шкаф-купе, автомат-телефон ва ҳоказолар. Меъморчиликда бундай атамалар унчалик кенг тарқалмаган, лекин шунга ўхшаш “дазмол-уй”лар мисоли тарихдан сақланиб келинган.

Бундай биноларни идрок этиш учун, албатта, фақатгина маълум бир тусни ўрнатган дазмолнинг номи ва шаклидан фойдаланилган.

Биринчи бундай бино 1902 йилда архитектор Даниель Бернем томонидан қурилган «Флэтайрон билдинг» биноси эди. Бернем ўз олдига Нью-Йоркнинг Бешинчи авенью ва Бродвейнинг 23 кўчасидаги кесишган ноқулай тор жойда уй қуриш вазифасини қўйган эди. Осмонўпар бино шамолларга қарши турадиган пўлат тўсинлари туфайли унинг архитектурада ютуққа эришишига хизмат қилди. Жамоатчилик ҳатто унинг мураккаб конструкциясига қарамай, ушбу лойиҳага шубҳа билан қараган эди.



Натижада баландлиги 87 метр бўлган учта горизонтал қисмга бўлинган 22 қаватли бино қад ростлади. Бундай биноларни нафақат Нью-Йоркда, балки Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрининг марказида кўпроқ учратиш мумкин. Мисоллардан бири 1842 йилда, яъни Флэтайрон пайдо бўлганидан 60 йил олдин меъмор Александр Пель томонидан қурилган Елисеев савдогарларининг савдо уйи. Баландлиги атиги тўрт қават бўлганлиги туфайли бу уй унчалик машҳур бўлмади. Лекин фасадни безаш даражаси нуқтаи назаридан у Санкт-Петербург меъморчилиги тарихида охирги ўринни эгалламайди.

1913 йилда меъмор Александр Лишневский тор бурчак майдонга ҳозирда Иофф даромад уйи деб номланадиган бинони муваффақиятли мослаштириб, қайта қура бошлади. “Беш бурчак” номини олган чорраҳа нафақат тўртта кўча ва бир хиёбоннинг кесишиши, балки ўзининг “дазмол-уйи” билан шаҳарнинг ўзига хос диққатга сазовор жойига айланди.

Нью-Йорк дазмолининг бетон ва шишадан қурилган замонавий нусхаси 2007 йилда Голландиянинг Гаага шаҳрида қурилган. “Het Strijkijzer” Гаага осмонўпар бинолари орасида учинчи ўринда туради ва 42 қаватга эга.



Замонавий архитектурада кенг тарқалмаганлиги сабабли “дазмол-уй”лар тор, бурчак билан чекланган шаҳар жойларидан фойдаланиш учун жуда эргономик вариантдир. Бундай бинолар жойни тежайди, шунингдек Нью-Йорк ва Санкт-Петербургда бўлгани каби шаҳарнинг нишони ва диққатга сазовор жойларига айланиб қолади.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.