Коммуналга оид муаммо бўлса, кўчага чиқманг, телефон қилинг. Ишчи-хизматчиларимиз уйингизга боради

16 мартдан бошлаб юртимиздаги барча таълим муассасаларида таътил эълон қилинди. Табиийки, оиладаги болалар, ўқувчилар ва талабалар уйда бўлишади. Шундай бўлгач, электр энергия, табиий газ, сув истеъмоли ҳам ортиши, шунга яраша муаммолар пайдо бўлиши мумкин.

Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига оид муаммонгиз бўлса, кўчага чиқманг, туну кун ишлайдиган бошқармамиз телефонларига қўнғироқ қилиб, бизга мурожаат қилинг! Қисқа фурсатда ишчи-хизматчиларимиз уйингизга бориб, муаммони бартараф қилади.

Бошқармада раҳбар ва ишчи-ходимларнинг навбатчилиги ташкил қилинди. Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари мутасаддиларининг ўз ҳудудларида бўлиши таъминланади.

Коммунал соҳага оид муаммолар бўйича қуйидаги телефонларга мурожаат қилинг:

1055 қисқа рақам;

+998662339350;

+998662353580;

+998662339343.

Ушбу телефон рақамлари узлуксиз ишлайди.

Ҳар қандай ҳолатда ваҳимага тушманг. Аввал ҳудудингизга хизмат кўрсатаётган ширкат раҳбарларига мурожаат қилинг. Улар сизга керакли мутахассисларни топиб беради. Ширкатлар керакли техника ва усталар билан таъминланган.

Кўп квартирали уй-жойлардаги аҳолига таътил даврида қулай шароитларни, коммунал соҳадаги хизматларни ўз вақтида кўрсатишни таъминлаймиз.

Умумий мулкдан фойдалаётганда (болалар майдончаси, лифтлар, зинапояларнинг панжаралари ва ҳоказо) санитария-гигиена талабларига риоя қилинг.

Рустам САТТОРОВ,

Самарқанд вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи.