“Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича инжиниринг компанияси" давлат муассасасига директор тайинланди
Вилоят ҳокими қарори билан Холжигитов Раббимқул Абдураҳмонович вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги "Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича инжиниринг компанияси" давлат муассасаси директори лавозимига тайинланди.
Р.Холжигитов 1967 йилда Булунғур туманида туғилган. Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида таҳсил олган.
Дастлаб вилоят “Сувоқова” ишлаб чиқариш бошқармасида чилангар, назоратчи, бўлим бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғининг ўринбосари сифатида фаолият юритган.
2001-2004 йилларда вилоят ҳокимлиги назорат бўлимида етакчи инспектор, 2008 йилгача вилоят ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари котибиятида етакчи мутахассис бўлиб ишлаган.
Шунингдек, “Марказгаз” унитар корхонасининг Самарқанд шаҳар филиали бошлиғи, вилоят ҳокимининг саноат, тадбиркорлик, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибиятида етакчи мутахассис, бош мутахассис лавозимларида фаолият юритган.
2016-2017 йилларда “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонасининг Самарқанд тумани филиали бошлиғи, 2018-2021 йилларда Булунғур тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари, сўнгра “Кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонаси вилоят ҳудудий филиали директори лавозимида ишлаган.