Кореядан Ўзбекистонга қайси кунлар парвозлар амалга оширилиши маълум қилинди
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги маълумотига асосан коронавирус тарқалишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон ҳудудида карантин чоралари татбиқ этилиши муносабати билан 2020 йил 1 мартдан авиақатновлар сони қисқартирилиб, ҳар ҳафтада бир маротаба паритет асосида парвозлар галма-гал қуйидаги тартибда амалга оширилади:
2020 йил 8 март куни – “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси томонидан;
2020 йил 15 март куни – Корея Республикаси авиакомпаниялари томонидан;
2020 йил 22 март куни – “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси томонидан;
2020 йил 29 март куни – Корея Республикаси авиакомпаниялари томонидан.
Шу билан бирга, Тошкентга қайтиб борган фуқаролар шаҳар ташқарисидаги махсус жойда 14 кун мобайнида карантинда сақланиб, тегишли кўрикдан ўтгандан сўнг уларга уйга қайтишга рухсат берилади.
Корея Республикаси ҳукумати томонидан коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича юқори тиббий технологияларнинг қўлланилаётгани ҳамда чет эл фуқароларининг малакали бепул даволанишини кафолатлаши боис Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси Ўзбекистон фуқароларига ватанга қайтиш фикридан тўхтаб туришни тавсия этади.
Шу муносабат билан, фуқароларга ўз соғлиқларини асраш ва вируснинг тарқалишига қарши кураш бўйича Корея ҳукуматининг талабларига риоя қилиш тавсия этилади.
- Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси:
(+82) 2 574-65-54, (+82) 2 577-36-60;
- “Uzbekistan Airways” АЖ ваколатхонаси (авиачипталар масалалари бўйича):
(+82) 10 8718-6850;
- Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванджу шаҳридаги ваколатхонаси (меҳнат миграцияси масалалари бўйича):
(+82) 10 8495-0027.