Коронавирус: 20 февраль ҳолати бўйича дунёдаги вазият
Хитой соғлиқни сақлаш Миллий комиссияси берган маълумотга кўра, мамлакат ичида бугунги кунга қадар 74576 та касалга чалинганлар қайд этилган. SCMP (South China Moring Post) нашрининг ҳисоботига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони барча мамлакатлар бўйлаб 75725 кишини ташкил этмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) берган маълумотда келтирилишича, 19 февраль ҳолатига касалланганлар сони 75204 кишини ташкил этган (74280 таси Хитойда). ХХР ҳудудидан ташқарида 924 кишида касаллик аниқланган. Ҳаммаси бўлиб коронавирус оқибатида 2126 киши вафот этган.
Россия Федерацияси 20 февраль санасидан бошлаб ХХР фуқаролари учун барча чегараларни ёпди (хизмат, гуманитар ва транзит визалари берилган Хитой фуқароларига Россия Федерацияси ҳудудига кириш тақиқи татбиқ этилмайди). ХХР ТИВ бу ҳолатнинг вақтинча кўрилаётган чора-тадбир эканлигини таъкидлади.
Кечаги суткада Хитой ҳудудида 23 январдан буён ушбу хасталикка чалинганлар сони бўйича энг минимал кўрсаткич қайд этилди - 394 та янги касалланганлар аниқланди.