Коронавирус: бугунгача дунёдаги вазият
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) берган маълумотга кўра, янги турдаги коронавирус билан касалланганлар сони, бугунги кунга келиб дунё бўйлаб 292 (22 март ҳолатига – 267 мингдан ошиқ) мингдан ошиб кетди.
South China Moring Post нашри берган маълумотга кўра, қайд этилган касалланганлар сони бўйича, Хитой етакчилик қилмоқда, у ерда 81093 нафар касалланган қайд этилган (22 март ҳолатига - 81054), иккинчи ўринда – Италия 59138 нафар касалланган (22 март ҳолатига – 53578), учинчи ўринни Испаниядан ўзиб кетган АҚШ банд этди - 32057 нафар касалланган (22 март ҳолатига – 26 мингдан ортиқ) ва тўртинчи ўринда Испания – 28 572 нафар касалланган (22 март ҳолатига – 24926). Коронавирус оқибатида энг кўп вафот этганлар сони Италия (5476 бемор), Хитой (3270 бемор) ва Испания (1756 бемор) давлатларида қайд этилган.
Коронавирус оқибатида вафот этганлар сони, жами 12794 (22 март ҳолатига – 11201 нафар) нафарга етди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Россия Федерациясида 367 нафар касалланганлар қайд этилган. Энг кўп касалланганлар дам олиш кунлари Москвада қайд этилган – 54 нафар янги касалланган.
Дунё бўйлаб 35 дан ортиқ лабораторияларда коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш учун тадқиқотлар олиб борилмоқда. Ўтган ҳафтада улардан бир нечтаси клиник тажрибалар (инсонда синаб кўриш) бошлашини маълум қилди.