Коронавирус кўнгилхушлиги ёхуд АҚШлик талабалар ўйлаб топган хавфли ўйин
Бутун дунё COVID-19 пандемияси билан кураш олиб бораётган бир вақтда АҚШнинг Алабама шаҳри талабалари ақлга сиғмас кўнгилхушлик уюштирган. Улар кечки кўнгилхушлик тадбирларига коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни таклиф этган ва ким биринчи бўлиб коронавирус инфекциясини юқтириб олишини синаб кўрганлар.
Ўйин лотерея шаклида ўтказилган. Биринчи бўлиб коронавирус инфекцияси аниқланган иштирокчи пул мукофоти соҳиби бўлган. АҚШ ёшларининг кўнгилхушлиги ҳақида Газета.ru нашри маълум қилди.
“Улар ўзаро пул йиғиб, коронавиус инфекцияси билан касалланишга ҳаракат қилади. Ким биринчи бўлиб COVID-19ни “ушлаб” олса, ўша пул мукофотини олади. Бу ақлга сиғмайди, улар атайлаб касал бўлишга ҳаракат қилишади”, деди ушбу ўйинни журналистларга фош этган Маккинстри.
- Дастлаб биз буни ҳазил деб ўйладик, - деди маҳаллий ФВВ раҳбари Рэнди Смит ўтказилган брифингда. – Биз текширувлар олиб бордик ва шифокорлар, маҳаллий ҳукумат аъзоларидан хабар тўғри эканлигини тасдиқловчи маълумотлар олдик.
Ўйинни ташкиллаштирган талабаларнинг исми ва улар ўқийдиган коллеж сир сақланмоқда. Бундай кўнгилхушликлар оқибатида неча киши касаллангани ҳозирча ноаниқ бўлиб қолмоқда.
Шаҳар раҳбарияти кечги кўнгилхушликда иштирок этган айрим меҳмонлар “COVID-лотореясида” иштирок этгаётганларидан бехабар эканликларидан хавотир олмоқда.
“Мазкур ҳолатда барча масъулият билиб туриб, шундай йиғилишларга борган, коронавирус инфекцияси билан касалланган фуқаролар зиммасига тушади”, дея таъкидлади шаҳар маъмурияти.
Уюштирилган кўнгилхушлик оқибатида шаҳарда карантин чора-тадбирлари кучайтирилди, одамлардан уйларини тарк этмаслик сўралмоқда. Шу билан бирга, карантин қоидаларини бузганлар учун жарима қиймати 500 АҚШ долларига кўтарилди.