Коронавирус хасталигига гумон қилинган беморлар қандай госпитализация қилинмоқда?

Covid-19 инфекциясига шубҳаланган барча фуқаролар 103 хизмати орқали гумондорларни ташиш учун махсус ажратилган транспортлар орқали  тақсимлаш марказига келтирилади ва бу ерда тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилади.

Тест натижаларига қараб, беморларнинг умумий аҳволидан келиб чиқиб, марказда ташкил этилган даволаш бўлимларига ётқизилиши (стационар) ёки уй шароитида даволаниши учун тавсиялар берилиши мумкин.

Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси  матбуот хизмати.