Коронавирусга чалиниб соғайган беморларда иммунитет пайдо бўлиши илмий тасдиқланганми?
❓ Касалликни иккинчи марта юқтириш ҳолатларида касаллик енгил ўтадими?
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқиловнинг таъкидлашича:
🦠 Коронавирусдан соғайган беморда касалликка қарши антитаначалар ҳосил бўлиши исботланган. Натижада касалланган организмда вирусга қарши иммунитет ҳосил бўлади.
🔎 Чет эллик мутахассисларнинг таъкидлашича, иммунитет ўртача 3 ойгача сақланиб қолади. Лекин бу вақт ичида қайта касалланганлар аниқланмаган.
📍 Иммунитет сақланиб қолиш даври тугаганда ҳам вирус юқтирганда бемор организмида генлар даражасида касалликка қарши антитаначалар ишлаб чиқариш қобилияти "хотираси" сақланиб қолади ва касаллик нисбатан енгил ўтиши айтилмоқда.
📈 Айнан ана шу антитаначаларни аниқлаш бўйича Республика бўйлаб босқичма-босқич ИФА таҳлилини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бунинг натижасида аҳоли орасида гуруҳ иммунитетининг фоизини аниқлаш мумкин.
⚡️ Бу ўз навбатида, карантин чораларини режалаштириш имконини беради.