Кўзи ожиз пойгачи тезлик бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
Туркиялик Метин Шентуркнинг чекланган имкониятлари ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга ва автомашина ҳайдашга тўсқинлик қила олмади. У машина тезлигини соатига 293 километр тезликда ҳайдаб, рекорд ўрнатган дунёдаги биринчи кўзи ожиз ҳайдовчига айланди.
Шентурк "Ferrari F430" пойга машинаси тезлигини Урфа шаҳри яқинидаги аэропорт учиш-қўниш йўлагида амалга оширди.
Ҳайдовчи машинадан тушгач, унинг ўртача тезлиги деярли соатига 293 километрга тезлашганлиги маълум бўлиб, шу орқали пойгачи илгари ўрнатилган кўзи ожиз британияликка тегишли бўлган рекорддан 9 километрга ошиб кетгани аниқланди.
Унинг сўзларига кўра, бу “ўлим билан юзма-юз” эди. Гап шундаки, Шентурк бутун умри давомида кўр бўлмаган – уч ёшида унинг кўзлари тўсатдан кўрмай қолган. Лекин бу унинг муваффақиятли одам бўлишига тўсқинлик қилмади. У бутун умри давомида саҳналарда қўшиқ куйлаган, Туркияда концертлар бериб келган, ҳозирда эса Жаҳон ногиронлар жамғармасига раҳбарлик қилади.
У машинада ёлғиз эди, лекин трасса бўйлаб унга радио орқали кўрсатмалар бериб, кўзи ожиз ҳайдовчи машинаси ҳаракатини тўғрилаб, “йўл-йўриқ кўрсатган” собиқ пойгачи Вулқон Иссик ҳамроҳлик қилди.
Шунингдек, Шентурк букмекерлик конторалари билан шартнома тузгани ва ўзининг барча ютуқларини хайрия жамғармалари ҳисобига ўтказиб юборгани маълум бўлди.