Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кўзи ожизлар кутубхонаси раҳбарлари Россияда ўтказилган XII халқаро конференцияда қатнашди


Жорий йилнинг август ойида Республика Марказий кўзи ожизлар кутубхонаси масъуллари, Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятлари кўзи ожизлар кутубхонаси директорлари Россия Федерацияси Новосибирск вилоятида кўзи ожизлар махсус кутубхонаси томонидан ўтказилган “Рақамли трансформация ва мавжуд технологиялар оламида кутубхона” мавзусидаги XII халқаро конференцияда иштирок этди.

Онлайн ва офлайн тарзда ўтказилган конференцияда Россия Федерацияси вилоятларининг кутубхона раҳбарлари, жумладан Челябинск, Тюмень, Пенза вилоятлари, Санкт-Петербург, Москва шаҳарлари ҳамда Ўзбекистон, Қирғизистон, Украина, Белоруссия, Қозоғистон каби давлатлар кутубхоналари раҳбарлари маърузалари билан чиқиш қилди.

Конференция сўнггида Новосибирск вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ҳамда  Ўзбекистон Республика Марказий Кўзи ожизлар кутубхонаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Шунингдек, каталоглаштириш, электрон хизмат кўрсатиш жараёнлари, махсус типография  фаолияти билан яқиндан танишилиб, тажриба алмашилди.

Қ.Юсупова,

вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси директори.