Самарқандда Ёввойи ҳайвонлар ҳимояси бўйича халқаро конференция ўтказилади

12-17 февраль кунлари Самарқандда Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенция (CMS COP14) иштирокчилари конференциясининг 14-йиғилиши бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирли маълумотига кўра, 18 январь куни Ўзбекистон ҳукумати ва CMS котибияти томонидан ушбу тадбирнинг расмий логотипи ва шиори тасдиқланди.

«Табиат чегара билмайди» шиори остида ташкил этиладиган конференция логотипида Ўрта Осиё ёдгорликларининг машҳур жозибали кошинларини эслатувчи нақш билан безатилган қанотли қор қоплони тасвирланган. Қор қоплони Ўзбекистондаги асосий ёввойи табиат тури бўлиб, 12 та давлатга тарқалган. Қудратли катта мушук ҳам Самарқанднинг афсонавий рамзи бўлиб, у «Шердор» мадрасаси кириш жойидан тортиб, Ўзбекистон миллий банкнотларигача бутун мамлакат бўйлаб кенг тарқалган.

Гарчи қор қоплони куч ва хайрихоҳликнинг муқаддас рамзи бўлса-да, унинг камайиб бораётгани катта ташвиш уйғотади, ёввойи табиатда бор-йўғи 2700 дан 3300 тагача қор қоплони мавжуд.

CMS COP14 2022 йилда Куньминг-Монреаль Глобал Биохилма-хиллик асоси (GBF) қабул қилинганидан бери биохилма-хиллик бўйича биринчи глобал йиғилиш бўлади ва табиатни муҳофаза қилиш бўйича кенг кўламли муҳим устуворликлар ва янги ташаббусларни, шу жумладан GBFни амалга оширишни қўллаб-қувватлайдиган кўплаб масалаларни кўриб чиқади.

Уч йилда бир марта ўтказиладиган халқаро йиғилишда яшаш муҳитини сақлаш ва тиклаш масалалари, шунингдек, ҳаддан ташқари эксплуатация, яшаш жойларининг йўқолиши ва парчаланиши, ифлосланиш ва иқлим ўзгариши каби турларга таҳдидлар муҳокама қилинади. Шунингдек, у янги йирик ҳисоботлар ва кўрсатмаларни, жумладан, дунёдаги биринчи кўчиб юрувчи турларнинг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботни, ёруғлик ифлосланиши бўйича янги глобал йўриқномаларни ва кўчиб юрувчи турларга таъсирни минималлаштириш учун чизиқли инфратузилма бўйича илғор тажрибаларни тақдим этиш учун ноёб имконият яратади.

CMS COP14 доирасида бўлиб ўтадиган тадбирлар ва йиғилишлар, масалан, 54-CMS Доимий қўмитаси йиғилиши, Юқори даражали сегмент ва Кўчиб юрувчи турларнинг чемпионлари кечаси 11 февраль куни худди шу жойда бўлиб ўтади.