Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати тасдиқланди
- 02.10.2019 11:31
- 627
- Саломатлик
Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
Қарор билан, 78 турдаги кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати ҳамда жиноий ҳаракатни таснифлашда ушбу моддаларнинг кўп миқдор кўрсаткичлари тасдиқланди.
Шунингдек, қарор билан ушбу рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни тайёрлаш эксперт гуруҳи таркиби тасдиқланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамда ахборот воситаларининг кучли таъсир қилувчи моддаларни сотиш ҳамда уларнинг ноқонуний муомаласи бўйича ахборотини, дори воситаларини нотиббий мақсадларда истеъмол қилиш мониторинги натижаларини кўриб чиқиш Экперт гуруҳининг асосий вазифаси ҳисобланади.
Эксперт гуруҳи ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!